Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов фаолиятини танқид қилиб, уни охирги марта огоҳлантирди. Бу ҳақда хизматлар кўрсатишни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда даромадларини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.
Қайд этилишича, йиғилишда транспорт соҳасига хусусий инвесторларни жалб қилиш ишлари сустлиги кўрсатиб ўтилган.
Шу боис, Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга:
• аэропортларга хусусий шериклик асосида инвесторларни жалб қилиш ишлари қониқарсизлиги;
• Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон йўналишидаги тезюрар автомобиль йўлларини қуриш бўйича хусусий шериклик лойиҳалари ҳам қониқарсизлиги;
• ҳудудлар ўртасида авиа, темир йўл ва автотранспорт қатновларини кўпайтириш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилгани кўрсатиб ўтилди ва охирги марта огоҳлантириш берилган.
Транспорт вазирлиги ва “Uzbekistan Airports”га:
• 1 июлга қадар аэропортларга хусусий шериклик асосида инвестор ҳамда ички авиақатновлар учун лоукостерларни жалб қилиш бўйича амалий ишларни бошлаш;