Трампнинг собиқ маслаҳатчиси давлат тўнтариши тайёрлашда қатнашганини тан олди
Олам
−
13 Июль 2022
11469АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон хорижда давлат тўнтариши тайёрлашда иштирок этганини тан олди.
“Бу ерда [АҚШда] эмас, балки бошқа жойларда давлат тўнтаришларини режалаштиришга ёрдам берган одам сифатида айтмоқчиманки, бу адолатли иш”, деган у CNN телеканалига берган интервьюсида 2021 йил январь ойида Трамп тарафдорларининг Капитолийга бостириб кирганини изоҳлар экан.
Болтон Трамп режаларини тез-тез ўзгартириб турганини, оқибатда намойишчилар Капитолий биносига бостириб киришгача борганини таъкидлаган.
Маълумот учун, 2021 йилнинг 6 январида республикачи Трамп тарафдорлари 2020 йилнинг ноябрида ўтказилган президентлик сайлови натижаларини тасдиқлашга тўсқинлик қилиш мақсадида Конгресс биносига бостириб кирганди. Негаки сайловда демократ Жо Байден ғалаба қозонганди. Бино ичидаги тартибсизликлар вақтида полиция бир намойишчини отиб ўлдирган. Тўқнашувлардан кейин Капитолий полицияси ходими ҳалок бўлган.
Трамп 2020 йилги президентлик сайлови натижаларидан норози бўлиб, узоқ вақт баҳслашди, у ва бошқа республикачилар овоз беришда тизимли қоидабузарликлар бўлганини даъво қилди. Улар бир неча штатларда овозларни қайта санаб чиқишни талаб қилиб, судларга бир неча бор мурожаат қилишган. Бироқ, республикачиларнинг ҳаракатлари муваффақиятли бўлмади, уларнинг даъволари судлар, жумладан, АҚШ Олий суди томонидан рад этилди.
LiveБарчаси