Трампнинг одами Украинага борди

Олам

image
Украина Россия билан зиддиятни бошламаслиги керак эди – Трамп north_east

Украина Россия билан зиддиятни бошламаслиги керак эди – Трамп

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Украина ва Россия бўйича махсус вакили  Кит Келлогг бугун, 19 февраль куни Киевга борди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, Украина пойтахтида уни АҚШнинг Украинадаги элчиси Бриджит Бринк кутиб олган. Маълум қилинишича, Келлогг ташриф чоғида Украина учун хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилиш, сўнгра музокаралар мазмунини АҚШ Президенти Дональд Трампга етказиш учун келган.

“Биз тинглаймиз. Биз керакли нарсани беришга тайёрмиз. Биз хавфсизлик кафолатлари зарурлигини тушунамиз. Менинг вазифамнинг бир қисми тинглашдир. Кейин мен АҚШга қайтаман ва ҳамма нарсани тўғри тушунишимизга ишонч ҳосил қилиш учун Президент Трамп билан гаплашаман”, деган АҚШ вакили.

Шунингдек, Келлогг агар ўша пайтда Трамп президент бўлганида уруш бошланмаган бўларди, деб айтган.

“У (Трамп) одамлар азоб чекаётганини тушунади, қандай ҳалокат борлигини тушунади. Ва биз бунинг тугашини истаймиз”, дея қўшимча қилган у.

Манбаларга кўра, Киевда Кит Келлогг Украина Президенти Владимир Зеленский, Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони Александр Сирский  ва Мудофаа вазири Рустам Умаров билан учрашиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 14 февраль куни Мюнхен хавфсизлик конференцияси (MSC) доирасида Кит Келлогг Украина Президенти девони раҳбари Андрей Ермак билан учрашганди. Суҳбат чоғида Ермак Келлогга “Путин ҳеч қачон қоида бўйича ўйнамас”лигини айтган ва уни “ўзини алдаб қўймасликка” чақирган. Ўша куни Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам АҚШ вице-президенти Жеймс Дэвид Вэнс билан музокара ўтказди. Музокараларда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио, АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Россия ва Украина бўйича махсус вакили Кит Келлогг, Украина Президенти девони раҳбари Андрий Ермак ҳам иштирок этди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия-Украина Украина Кит Келлогг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг