Трампнинг одами Теҳронга бориши мумкин – WP
Олам
−
09 Апрель 2025 2512 2 дақиқа
АҚШ Президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф таклифнома олса, Эрон томони билан учрашиш учун Теҳронга бориши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти расмийларига таяниб, “The Washington Post” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Уитткофф Эронни тўғридан тўғри музокаралар олиб боришга чақирувчи хабарлар юборган. Расмийнинг таъкидлашича, агар Уммонда режалаштирилган маслаҳатлашувлар тўғридан тўғри бўлмаса, АҚШ Президентининг махсус вакили унда қатнашмаслиги мумкин.
Унинг сўзларига кўра, ҳар икки томонда чуқур ишончсизликни бартараф этиш учун “тўлиқ муҳокама” ва “ақлларнинг учрашуви” зарур.
Шу билан бирга, икки америкалик расмий Уиткофф таклиф қилинса, Теҳронга бориши мумкинлигини айтган.
7 март куни Трамп Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийга ядровий дастур бўйича музокаралар олиб боришни таклиф қилган хабар юборганини айтди.
Март ойи охирида Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Теҳрон Трампнинг мактубига жавоб юбориш учун Уммондан воситачи сифатида фойдаланганини айтди.
Ёзишмалардан сўнг томонлар маслаҳатлашувларнинг биринчи раундини 12 апрель куни Уммонда ўтказишга келишиб олгани маълум бўлган эди. Асосий музокарачилар Ароқчи ва Уиткофф бўлади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Тэмми Брюс кеча, 8 апрель куни брифингда Уммонда АҚШ ва Эрон делегациялари иштирокида ўтказилиши режалаштирилган тадбирни музокаралар эмас, балки учрашув деб таърифлаш мумкинлигини айтганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025