Трампга яқин 6 киши коронавирусга чалинди. Оқ уйдагилар ташвишда
Олам
−
21 Июнь 2020
6089Дональд Трампнинг сайловолди компанияси штабининг 6 нафар ходимида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда штаб директори Тим Мерт маълум қилмоқда.
Вакилнинг қайд этишича, шанба куни Оклахом штатининг Талса шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган митингга тайёргарлик кўраётган сайловолди штаб аъзолари коронавирусга тест топширган.
“Хавфсизлик протоколига биноан ходимлар митинг олдидан COVID-19 тестидан ўтди. Митинг олд гуруҳининг олти аъзосида коронавирус инфекцияси аниқланди ва улар зудлик билан карантинга олинди”, дейди Тим Мерт.
Тимнинг таъкидлашича, коронавирус аниқланган 6 киши билан яқин алоқада бўлганларнинг ҳеч бири оммавий тадбирда иштирок этмайди. Бошқалар эса тадбир олдидан антисептик воситалардан фойдаланади, ниқоблар тақади, уларнинг тана ҳарорати ўлчанади.
Шуни алоҳида қайд этиш ўринлики, Тулсадаги митинг коронавирус пендемияси бошлангандан буён АҚШ Президенти Дональд Трамп иштирокида ўтказилаётган илк оммавий тадбир ҳисобланади. Март ойидан буён Трамп одатдагидек сайловчилар билан очиқ майдонлар ва спорт иншоотларида учрашмади.
Митингда 19 минг киши қатнашиши кутилмоқда. Мамлакат бош инфекционисти Энтони Фаучи ва Оқ уйнинг коронавирусга қарши курашиш координатори Дебора Биркс ёпиқ аренада ўтказиладиган ушбу митинг бўйича ташвишини билдирди. Бунга жавобан Оқ уй бу каби оммавий тадбирларда иштирок этиш ва унда ниқоб тақиш бўйича қарор қабул қилиш одамларнинг шахсий иши эканини маълум қилди.
Оқ уй Матбуот котиби Кейли Макэнанининг қайд этишича, Касалликнинг олдини олиш ва назорат қилиш маркази ниқоб тақиш борасидаги тавсиялари мажбурий эмас.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь