Трампга суиқасд: Гумонланувчи қўлга олинди (видео)

Олам

image

АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида Президент Дональд Трамп иштирок этган тадбирда юз берган отишма билан боғлиқ гумонланувчининг шахси маълум қилинди. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳужумни содир этган шахс – 31 ёшли Коул Томас Аллен бўлиб, у Калифорния штатининг Торранс шаҳрида яшайди. Бироқ бу маълумот ҳозирча расмий ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тасдиқланмаган, тергов давом этмоқда.

Ҳодиса Washington Hilton меҳмонхонасида Оқ уй мухбирлари ассоциациясининг йиллик кечки овқати вақтида содир бўлган. Тадбирда Трампдан ташқари вице-президент Жей Ди Вэнс, биринчи хоним Мелания Трамп ва бошқа юқори мартабали амалдорлар ҳам иштирок этган.

Гувоҳларнинг айтишича, зал ичида бирданига баланд овозлар янграган ва одамлар ўқ овозлари эшитилганини билдирган. Турли баҳоларга кўра, 3–4 тадан 5–8 тагача ўқ узилган бўлиши мумкин. Шундан сўнг меҳмонлар ўзларини ҳимоя қилиш учун стол остига яширинган.

АҚШ Махфий хизмати ходимлари зудлик билан Президентни ўраб олиб, саҳнадан олиб чиқиб кетган. Эвакуация вақтида хавфсизлик ходимлари “Йўл очинг, жаноб!” дея бақирган, залда эса айримлар “Худо Американи асрасин” деган чақириқларни айтган.

Ҳозирча ҳодиса юзасидан расмий тафсилотлар тўлиқ очиқланмаган, тергов ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ҳарбийлари Дональд Трампга қарши суиқасд режасига алоқадор деб ҳисобланган эронлик амалдорни йўқ қилганди.

Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Вашингтон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг