Трампга қарши етарлича далиллар бор эди – Смит
Олам
−
14 Январь
3664АҚШ Адлия вазирлиги махсус ҳисоботида 2020 йилги президентлик сайлови натижаларини бекор қилишга уриниш бўйича Трампга қарши далиллар судланганликни таъминлаш учун етарли эди. Агар Трамп 2024 йилги президентлик сайловларида ғалаба қозонмаганида, у судланган бўларди. Бу ҳақда истеъфога чиққан махсус прокурор Жек Смит баёнотида келтирилган.
“Қабул қилинадиган далиллар судда айбловни таъминлаш учун етарли эди”, дейилади ҳисоботда.
Уни махсус прокурор Жек Смитнинг ўзи тайёрлаган.
Смит Трампга қарши Жо Байден ғалаба қозонган 2020 йилги АҚШ президентлик сайлови натижаларини ноқонуний равишда бекор қилишга урингани ҳақидаги айбловларни текшираётган эди.
Ҳисоботда Смит Трампни турли йўллар билан “ҳокимиятни ноқонуний равишда сақлаб қолишга мисли кўрилмаган уринишлар”да, жумладан “унинг рақиби сифатида қабул қилинганларга нисбатан таҳдид ва зўравонликни рағбатлантиришда” айблайди.
2020 йилги сайлов натижаларини бекор қилишга уриниш бўйича Трампга нисбатан қўзғатилган жиноий иш 2024 йил ноябрь ойи охирида, сиёсатчи президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан кўп ўтмай, тўхтатилган эди.
“Адлия вазирлиги конституция амалдаги Президентни федерал жиноий таъқиб қилишни тақиқлайди, деб узоқ вақтдан буён таъкидлади, аммо сайлов натижалари биринчи марта, агар аллақачон айбланган фуқаро президент этиб сайланган бўлса, қонунни қандай талқин қилиш кераклиги ҳақида саволлар туғдирди”, дейилади хабарда.
Нашр қилинган ҳисоботга Смитнинг АҚШ Бош прокурори Меррик Гарландга ёзган мактуби илова қилинган.
“Биз ишни судга олиб бора олмаган бўлсакда, менимча, жамоамиз қонун тамойилларига охиригача амал қилгани жуда муҳим”, деб ёзади Смит ўз мактубида.
Ҳисобот эълон қилинганидан сўнг, Дональд Трамп Смитни “ақлдан озган” ва унинг тергов натижаларини сохта деб атади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Адлия вазирлиги томонидан мамлакатнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг 2020 йилги президентлик сайлови натижаларини сертификатлаштиришга таъсир ўтказишга уринишини текшириш учун тайинланган махсус маслаҳатчи Жек Смит ўз лавозимини тарк этганди. Смит 2022 йилнинг ноябрь ойида иш бўйича махсус маслаҳатчи этиб тайинланган ва у Трамп қароргоҳида махфий ҳужжатларнинг нотўғри сақланишини ҳам текширган. Трамп 2024 йилда АҚШ президенти этиб қайта сайланганидан кўп ўтмай, Смит суддан республикачига қарши ишни тўхтатишни сўради – махсус прокурор у айбловларга рози эканлигини таъкидлади, аммо мамлакат Адлия вазирлигининг сиёсати жиноий таъқиб қилишни назарда тутмайди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь