Трамп жиноятда айбланган биринчи АҚШ президенти бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

Манхеттендаги катта ҳакамлар ҳайъати АҚШ собиқ президенти Дональд Трампни шахсий, сиёсий ва бизнес муносабатларига оид кўп йиллик текширувлардан сўнг жиноятда айблади. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Айбловларнинг аниқ табиати номаълум бўлсада, улар 2016 йилги президентлик кампанияси давомида Трампнинг порно актриса Сторми Дэниелс билан алоқасини сир сақлаш мақсадида актрисага пул тўлагани ва бунинг учун Trump Organization’нинг молиявий ҳужжатларини  қалбакилаштиргани билан боғлиқ. Прокурорлар Трампнинг таслим бўлишини мувофиқлаштириш устида иш олиб бораётганини, бу келаси ҳафта бошида содир бўлиши мумкинлигини айтган. 

Таъкидлаш жоизки, бу АҚШ тарихида биринчи марта амалдаги ёки собиқ президент жиноятда айбланиши. Тўғри, собиқ президентлардан бири 1872 йилда от аравасида тезликни оширгани учун ҳибсга олинган, бироқ у айбланишдан қочган.

Қайсидир маънода, собиқ давлат раҳбарининг жиноятда айбланиши ва ҳатто қамоққа тушиши ҳам янгилик эмас. Бу бутун дунёда асрлар давомида содир бўлган: юзлаб президентлар, бош вазирлар ва ҳарбий раҳбарлар саройлардан чиқиб, тўппа-тўғри қамоқхонага кириб кетган. Лекин Америка ўзини истисно деб, Вашингтонни эса дунё учун ахлоқий ва демократик маёқ бўлган тепаликдаги шаҳар, деб билади.

Демак, мазкур ҳолат фақат Дональд Трамп учунгина муаммо эмас. Бу Американинг ўзига бўлган ишончига яна бир зарба бўлади. Етмаганига мамлакатга бошқа жиддий зарбалар ҳам хавф солмоқда. Мамлакат иккига бўлинган: шимол жанубга қарши; қирғоқлар марказга – барчаси халқни парчалаб ташлайдиган маданий урушлар билан чамбарчас боғлиқ. Буларнинг барчасига Хитойнинг Украинадаги қатъийлиги ва Россиянинг тажовузкорлигини қўшсак, бутун дунё бўйлаб унинг мавқеига таҳдид соладиган кўплаб жабҳаларда геосиёсий муаммолар кучайиб бораётганига гувоҳ бўламиз. Тарихчилар ХХ асрни Америка асри деб аташади. Хўш, улар бу асрни ҳам худди шундай номлай оладими?


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made