Трамп ёки Байден? АҚШда сайловчи коллегиялар ишга киришди

Олам

image

Бугун, 14 декабрь куни АҚШнинг шарқий штатларида сайловчилар коллегияси 3 ноябрдаги президентлик сайловлари натижаларига кўра, мамлакат Президенти ва вице-президентини сайлашни бошлади.

Биринчилардан бўлиб Вермонт штати коллегиясида овоз берилди. Барча уч аъзо ўз овозини Демократлар партиясидан номзод Жо Байденга берган. Бу ҳақда “Washington Post” хабар берди.

Бундан ташқари, яна 17 штатда ҳам сайловчи коллегия аъзолари овоз бериб бўлган. 18 та штатдаги овоз бериш натижасига кўра, Байден 97 та овоз билан етакчилик қиляпти. Трамп 56 та овоз йиғган.

АҚШда президентликка номзод 50 штат ва Колумбия округи ўртасида сайловчиларнинг овозларини уларнинг аҳолисига мутаносиб равишда тақсимлайдиган Сайлов коллегияси тизими орқали Президент бўлади. Сайловчилар коллегияси 538 аъзодан иборат. 

Сайловчилар коллегиясидаги овозлар натижалари Конгресс томонидан 2021 йилнинг 6 январида тасдиқланади.

Президент инаугурацияси 20 январь куни бўлиб ўтади


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШда сайлов

Баҳолаганлар

156

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг