Кремль АҚШнинг янги Президентини қачон табриклаши маълум бўлди
Олам
−
14 Ноябрь 2020
7898Кремль Демократлар партиясидан АҚШ Президентлигига номзод Жо Байден вакиллари билан алоқага чиқмаган. Бу ҳақда Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Йўқ, бўлмади”, деган Песков Кремль АҚШдаги сайловдан кейин Байден жамоаси билан боғландими деган саволга жавобан.
Президент вакили сайловларнинг якуний натижаси эълон қилиниши билан Владимир Путин АҚШнинг янги Президентига табрик йўллашини маълум қилди.
“Агар биз тўғри тушунаётган бўлсак, ҳалигача сайланган Президент эълон қилинмади”, деган Песков.
Аввалроқ, Хитой ТИВ вакили Жо Байден ва Камола Харрисни Президент сайловида ғалаба қозонгани билан табриклаганди. Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам Байденни табриклаб улгурди.
Америкада овозларни санаш ҳамон якунланмаган ва ғолиб ҳам расман эълон қилинганича йўқ. Аммо мамлакатдаги етакчи оммавий ахборот воситалари Байден ғалаба қозонганини эълон қилиб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда 3 ноябрь куни президентлик сайлови ўтказилганди. Унда Дональд Трамп ва Жо Байден давлат раҳбари лавозими учун беллашди.
LiveБарчаси