Хитой ТИВ Байденни кутилган ғалабаси билан табриклади

Олам

image

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ президентлигига демократлардан номзод бўлган Жозеф Байденни сайловдаги кутилган ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда "The Paper" нашри хабар берган. 

"Биз Америка халқининг танловини ҳурмат қиламиз ҳамда жаноб Байден ва Харрис хонимни табриклаймиз", дейилган ТИВ хабарида.

Дипломатлар, шунингдек, Хитой Ҳукумати сайловларнинг расмий натижалари АҚШ қонунчилигининг ўзига хос хусусиятлари туфайли кейинроқ эълон қилинишини тушунишини таъкидлаган.

Маълумот учун, АҚШда 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Давлат раҳбари лавозимига демократ Жо Байден ва амалдаги Президент, республикачи Дональд Трамп даъвогарлик қилди.

7 ноябрь куни Американинг етакчи оммавий ахборот воситалари ABC News, CNN, AP ва NBC сайловларда демократ Жо Байден ғалаба қозонганини эълон қилди. Натижалар ҳали расман эълон қилинмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Байден

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг