Трамп ва Помпеода коронавирус келиб чиқиши ҳақида маълумот йўқ – ЖССТ
Олам
−
05 Май 2020
3693Америка Қўшма Штатлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) коронавирус лабораториядан тарқалган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотни бермади. Бу ҳақда ЖССТнинг фавқулодда ҳолатларда соғлиқни сақлаш дастури директори Майкл Раян журналистлар учун ўтказилган брифингда маълум қилди
“АҚШ расмийларидан вируснинг келиб чиқиши мумкинлиги тўғрисида бирон бир маълумот олмадик. Бизнинг фикримизча, буларнинг барчаси спекуляризм. Тасдиқланган маълумотларга таянадиган ҳар қандай ташкилот сингари, биз ҳам вируснинг келиб чиқиши ҳақида ҳар қандай маълумотни олишни хоҳлаймиз. Чунки бу жамоат саломатлиги билан боғлиқ ва келажакда назорат қилиш учун зарур бўлган жуда муҳим маълумот. Шундай қилиб, агар бундай маълумотлар ва далиллар мавжуд бўлса, у ҳолда АҚШ ҳукумати уни бошқалар билан баҳам кўриши керак. Аммо ЖССТ бундай ахборот вакуумида ишлаш қийин“, дейди Раян.
Шунингдек, у бу борада илмий тадқиқотлар ўтказишга чақирди. Лекин, аввалроқ, Хитой ҳукумати ЖССТ мутахассисларига коронавирус келиб чиқиши бўйича текширув ўтказишга рухсат бермагани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп ва давлат котиби Майкл Помпео штатлар янги коронавируснинг Хитойнинг Ухань шаҳридаги лабораториядан тарқалиши ҳақида далиллар борлигини айтганди. Шу билан бирга, АҚШ разведка ҳамжамияти COVID-19 сунъий равишда синтез қилинмаган деб тахмин қилишди.
LiveБарчаси