Трамп ва Байден ўртасидаги иккинчи дебат қолдирилиши мумкин 

Олам

image

Ҳозирда коронавирусдан даволанаётган Америка раҳбари Дональд Трамп билан президентликка номзод Жозеф Байден ўртасидаги сайловолди дебатнинг иккинчиси 15 октябрда ўтказилиши керак эди. Байденнинг сайловолди штаби уни кейинга қолдирилишига ҳеч қандай қаршилиги йўқлигини билдирди. Бу ҳақда штаб вакили Кейт Бедингфилд маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, штаб дебатнинг белгиланган санада ўтказилишига умид билдиради. Ўз вақтида ўтказилмаслигига ҳам штабнинг ҳеч қандай қаршилиги йўқ. Шунингдек, Байденнинг сайловолди штаби Трампнинг саломатлиги тезроқ ва тўлиқ тикланишини тилайди.

Шу билан бирга, вакилнинг сўзларига кўра, Байден жадвалда ҳар қандай ўзгартириш қилишга тайёр. 

Маълумот учун иккинчи теледебат 15 октябрга белгиланган, биринчиси эса 29 сентябрда ўтказилган. Биринчи дебатда номзодлар бир-бирларини турли ҳақоратлар билан "сийлаган" эди. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Меланияда жорий йилнинг 1 октябрь куни коронавирус аниқланган.Бироз ўтиб эса Президент Уолтер Рид ҳарбий шифохонасига ётқизилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп Байден

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг