“Масхарабоз”, “Путиннинг кучукчаси”, “ёлғончи” – Трамп ва Байден биринчи дебатини ўтказди
Олам
−
30 Сентябрь 2020
17040Кеча, 29 сентябрь куни АҚШда мамлакат президентлигига номзод Дональд Трамп ва Жозеф Байден ўртасидаги илк теледебат ўтказилди. Коронавирус сабаб қўл бериб саломлашмасдан бошланган мунозара ашаддий ҳақорат ва айбловлар билан ўтди.
Хусусан, Байден Трампни “АҚШ тарихидаги энг ёмон Президент”, “масхарабоз”, “Путиннинг кучукчаси”, “ёлғончи” деб ҳақоратлаб, уни ирқчиликни авж олдиришда айблади. Трамп ўз навбатида, мунтазам Байденнинг сўзини бўлиб, унинг ақлий лаёқатига шубҳа билдирди ва унинг ўғлининг Украинадаги ишини коррупцияга тенглаштирди.
Томонлар коронавирус пандемияси ҳақида гапирганда ўта қаттиқ “зарба”лар алмашди. Байден Трампни бир неча ойлар давомида вирусни менсимасликда айблади ва натижада қурбонлар сони ортиб кетганини айтди. Трамп эса Байден Президент бўлганида қурбонлар сони миллионга етишини, мамлакат иқтисодиёти эса вайрон бўлишини айтиб, қаршилик билдирди.
Шу билан бирга Трамп сайлов натижаларини тан олиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб беришдан яна бир бор қочди.
“Кўрамиз нима бўлар экан. Биласизми мен сайлов юзасидан жиддий норозилик билдирганман, бу фожиа”, деган Трамп почта орқали овоз бериш овозларни сохталаштиришга олиб келишини мумкинлигини айтиб. Байден эса сайловнинг ҳар қандай натижасини тан олишини айтган.
Аввалроқ, 23 сентябрда у ҳокимиятни тинч топширишни кафолатламаслигига ишора қилганди. У барчасини Олий суд ҳал қилишини таъкидлаган.
Маълумот учун, АҚШда президентлик сайлови жорий йилнинг 3 ноябрь куни ўтказилади.
LiveБарчаси