Трамп солиқ тўлашдан ҳеч қачон қочмаганини даъво қиляпти

Олам 1787
image

АҚШ Президенти Дональд Трамп сўнгги йилларда миллионлаб доллар даромад солиғи тўлаганини ва тўловдан ҳеч қачон қочмаганини айтган

"Мен миллион долларлаб солиқ тўлаганман. Бир йили 38 миллион доллар тўлаган бўлсам, бошқа йили 27 миллион доллар тўлаганман", деди амалдаги давлат раҳбари 29 сентябрь куни сайловдаги рақиби Жозеф Байден билан бўлган дебатда.

Трампдан 2016 ва 2017 йилларда даромад солиғи сифатида қанча пул тўлаганини аниқ айтиб беришини сўрашди.Трамп миллионлаб доллар тўлаганини яна бир бор таъкидлади.

Шу билан бирга, у солиқ декларацияси тайёр бўлиши билан эълон қилишга ваъда берди.

Эслатиб ўтамиз, "The New York Times" газетаси АҚШ Президенти Дональд Трамп сўнгги 15 йилнинг 10 йилида умуман солиқ тўламагани маълум қилганди.

Маълумот учун, АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари 3 ноябрь куни ўтказилади. Республикачи Трампга демократ Байден рақиблик қилади. Вице-президентлик учун Майкл Пенс ва Камола Харрис беллашади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 25
Рейтинг: 3.1
t
×