Трамп ўз криптовалютасини эълон қилди
Олам
−
18 Январь
5218АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ўзининг криптовалютасини яратганини эълон қилди. Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирган.
“Менинг янги ва расмий Трамп мем бу ерда! Биз тарафдор бўлган ҳамма нарсани нишонлаш вақти келди. Ғалаба! Менинг махсус Трамп ҳамжамиятимга қўшилинг. Ҳозироқ олинг”, дея ёзган у.
ОАВ хабарларига кўра, криптовалюта ҳамжамияти янги маҳсулотни иштиёқ билан кутиб олган, чунки токен билан савдо ҳажми бу хабардан сўнг 3 миллиард доллардан ошган. Трамп бугуннинг ўзида 200 фоиздан ортиқ ўсишни кузатган, капиталлашув 2,7 миллиард долларга етган ва энг йирик криптовалюталарнинг умумий рейтингида 58-ўринни эгаллаган.
Савдонинг биринчи соатида Трамп криптовалютаси капиталлашуви 3 миллиард долларга етган. Бир ярим соатдан кейин эса 4,3 миллиард долларга кўтарилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг 24 январь кунидан HMSTR/EUR савдо жуфтлиги Bybit kripto биржасидан олиб ташланиши ҳақида хабар берилганди. Платформа маъмурияти бу қарор энг яхши савдо шароитларини таъминлаш ва трейдерларни нархларнинг кескин ўзгарувчанлигидан ҳимоя қилиш учун қабул қилинганлигини тушунтирган.