Трамп Учинчи жаҳон уруши эҳтимолидан огоҳлантирди

Олам

image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп Учинчи жаҳон уруши бўлиши мумкинлигини инкор этмайди ва ядро уруши эҳтимолини “жиддий таҳдид” деб ҳисоблайди. Бу ҳақда “Full Send” подкастида айтиб ўтди.

“Ҳа, Учинчи жаҳон уруши эҳтимоли бор ва бу бизнинг мамлакатимизни ҳурмат қилмай қўйишгани учундир”, деган Трамп. 

Суҳбатдошининг Украинадаги вазият фонида оддий америкаликлар ядро урушидан қўрқиш керакми деган саволига Трамп: “Ҳа, (бундан – таҳр.) қўрқиш керак, чунки мамлакатни (АҚШни – таҳрир) лаёқатсиз одамлар бошқармоқда”, деб жавоб берган.

У сўзи охирида буни жиддий таҳдиди деб билишини қўшимча қилган.

Аввалроқ Дональд Трамп АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байден бир йил ичида Американи вайрон қилганини айтиб чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп

Баҳолаганлар

1044

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг