Байден АҚШни бир йилда вайрон қилди – Трамп
Олам
−
05 Февраль 2022
9146АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп Демократик партия ва Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Жо Байден бир йил ичида Американи вайрон қилди деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда у “Red zone” подкасти эфирида билдирган.
“Кўп ишлар нотўғри кетмоқда, буларнинг барчаси ҳақиқатан ҳам бир йилда одамларга қаттиқ зарба бўлди. Мамлакатимиз бир йилда вайрон бўлди”, дейди сиёсатчи.
Таъкидланишича, Трамп мунтазам равишда демократларни ҳокимиятга келган пайтданоқ АҚШни вайрон қилишда айблаб, келмоқда. Унинг демократлар ва Байденга қарши асосий айблови 2020 йилги сайлов натижаларини сохталаштириш бўлганди. Трамп, шунингдек, демократлар туфайли жиноятчилик даражаси ошганини, жанубий чегара орқали муҳожирларнинг назоратсиз оқими давом этаётганини, Қўшма Штатлар Россиянинг нефть таъминотига қарам бўлиб қолганини, шунингдек Россия ва Хитой “Толибон”дан Америка ҳарбий техникасини олганини даъво қилган.
Унинг фикрича, Америка Афғонистондан муваффақиятсиз чиқиб кетишни амалга оширган, демократлар Россияга “Шимолий оқим 2”ни қуришга рухсат берган, НАТО иттифоқчилари билан ҳамкорликда АҚШ манфаатларини ҳимоя қила олмаган, трансгендер спортчиларнинг мусобақаларда иштирок этишига рухсат берган ва инфляция ҳамда танқислик ошишига ҳисса қўшган. Трампга кўра, унинг даврида бундай ишлар бўлмаган ва республикачилар ҳокимиятга келса “Американи янада буюк қилади”.
Демократлар эса ўз навбатида, ўтган йилнинг 6 январида Трамп сайлов натижаларини бекор қилиб, ҳокимиятни қўлга киритмоқчи бўлганини ва мамлакатни фуқаролар уруши ёқасига олиб келганини, энди эса ўзининг танқидий баёнотлари билан Америка демократияси асосларига путур етказаётганини таъкидламоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь