Трамп отишма сабаб Оқ уйдаги брифингни тўхтатди
Олам
−
11 Август 2020
13611Кеча, 10 август куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уйда брифинг ўтказаётган вақтда отишма юз берди. Шу сабабли махфий хизмат агентлари Президентни брифинглар хонасидан олиб кетишди.
Маълум бўлишича, брифинг вақтида махфий хизмат офицери Оқ уй олдида бир одамга ўқ узиб, жароҳатлаган. Оқ уй мажмуасига бостириб кирилмаган, Махфий хизмат ҳимоясидаги ҳеч ким жароҳатланмаган.
Оқ уй олдидаги отишмада жароҳатланган 51 ёшли эркакнинг аҳволи ҳақида маълумот берилмаган. Колумбия округи ўт ўчириш хизмати маълумотига кўра, эркак жиддий жароҳат олган.
Махфий хизмат вакили Том Салливаннинг сўзларига кўра, эркак қуролланган бўлган ва офицер олдига тажовузкор яқинлашган ва ўт очишга тайёрдек кўринган.
Трамп махфий хизмат агентлари уни брифинглар хонасидан олиб чиқиб кетганида эндигина коронавирус бўйича брифингни бошлаганди. Президент бироз ўтиб қайтган ва Оқ уйда отишма юз берганини, аммо вазият назоратда эканини маълум қилган.
"Ҳақиқий отишма бўлди ва кимнидир шифохонага олиб кетишди", деган Трамп.
Президент уни ўз хонасига олиб боришганини ва Оқ уйга кириш блоклаб қўйилганини ҳам қўшимча қилган.
LiveБарчаси