Трамп Обамани давлатга хиёнатда айблади

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзидан аввалги давлат раҳбари Барак Обамани давлатга хиёнатда айблади. У 2016 йилда ўзининг сайловолди кампанияси устидан тақиб олиб борилганини иддао қиляпти.

“Бу давлатга хиёнат. Мен анча олдин улар бизнинг кампанияни кузатганини айтгандим, кўришингиз мумкин. Улар бизни тинглаган. Улар менинг кампаниям ортидан айғоқчилик қилган. Бу ҳақда анча олдин айтгандим. Тўғри гапирган эканман”, деган Трамп CBN News телеканалига берган интервьюсида.

Трамп май ойида Обамани “мамлакат тарихидаги улкан сиёсий жиноятда” айблаганди”, бироқ айнан қандай жиноят эканига тўхталмаганди. Ундан аввалроқ Трамп Обама Президентлиги даврида тақиб қилинганидан ҳам шикоят қилган.

2017 йилда Трамп телефони тингланганини ҳам айтган. Президент АҚШ Конгрессидан Обама маъмурияти ваколатини суиистеъмол қилгани бўйича текширув ўтказишни сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Барак Обама

Баҳолаганлар

204

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг