Трамп Лукашенко юзлаб махбусларни озод қилишига ишонмоқда
Олам
−
06 Сентябрь 3664 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп Беларусь яқинда аксарияти сиёсий сабабларга кўра ҳибсга олинган юзлаб маҳбусларни озод қилиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда у кеча, 5 сентябрь куни Оқ уйнинг Овал кабинетида журналистларнинг саволларига жавобан маълум қилди.
Трамп яқинда Беларусь резиденти Александр Лукашенко билан телефонда гаплашганини айтди. У 16 маҳбуснинг яқинда озод этилганини “яхши ишора” деб атади ва “Лукашенко ҳурматли инсон ва кучли етакчи” эканини таъкидлади.
Трампнинг сўзларига кўра, Беларусда турли мамлакатлардан борган 1400 дан 1500 гача одам ҳамон ҳибсда сақланмоқда, уларнинг муҳим қисми сиёсий маҳбуслардир. АҚШ Президенти бу одамлар яқин орада озод этилишига ишонч билдирди.
15 август куни Трамп Лукашенко билан “жуда яхши” суҳбатлашганини айтганди.
“Қўнғироқдан кўзланган мақсад 16 маҳбуснинг озод этилгани учун унга миннатдорлик билдириш эди. Шунингдек, биз яна 1300 маҳбусни озод қилиш имкониятини муҳокама қилмоқдамиз”, деб ёзди АҚШ Президенти Truth Social ижтимоий тармоғида.
Шунингдек, 21 июнь куни Александр Лукашенко ва АҚШнинг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кит Келлог ўртасидаги учрашувдан сўнг Минск турли мамлакатлар фуқаролари бўлган 14 нафар маҳбусни озод қилишга қарор қилгани маълум бўлди.
Live
Барчаси