Трамп хорижий давлатнинг ядровий имкониятлари ҳақидаги ҳужжатларни сақлаган– ОАВ

Олам

image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трампнинг Мар-а Ларго мулкида тинтув ўтказилганда хорижий давлатларнинг ядровий салоҳиятига оид ҳужжатлар топилди. Бу “Washington Post” хабар берди.

ФҚБ ходимлари тинтув пайтида хорижий ҳукуматнинг ҳарбий мудофаасини, жумладан, ядровий имкониятларини тавсифловчи ҳужжатларни топгаан, дейди вазиятдан хабардор манбалар.

Ҳисоботга кўра, топилган баъзи материалларда Американинг ўта махфий операциялари шу қадар батафсил тасвирланганки, ҳатто юқори мартабали миллий хавфсизлик амалдорлари ҳам уларни кўрмаган ва бу маълумотлардан фақат Президент ва маъмурият амалдорларининг чекланган доираси фойдаланиши мумкин.

Хабарда айтилишича, 8 август куни тинтув чоғида агентлар хорижий давлатнинг ядровий тайёргарлиги тўғрисидаги ҳужжатларни топган. Газета манбалари гап қайси давлат ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган.

Трампнинг Флоридадаги Мар-а-Ларго мулкига август ойи бошида расмий материаллардан ноқонуний фойдаланиш, ўғирлаш ва йўқ қилиш иши доирасида рейд ўтказилган эди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари турли махфийлик даражасидаги, жумладан энг юқори махфийлик муҳри остидаги ҳужжатларни олиб қўйди. Трамп аввалроқ ядро қуролига оид махфий ҳужжатларга эга эканлиги ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп

Баҳолаганлар

152

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг