Трамп ижтимоий тармоқларни тартибга солиш тўғрисида фармонга имзо чекди. Twitter ёпиладими?
Олам
−
29 Май 2020
4938АҚШ Президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқларга доир фармонни имзолади. Фармонга кўра, тармоқдаги постларни компания томонидан таҳрирлаш тақиқланди.
"Америка тарихида бундай кичик миқдордаги корпорацияларнинг инсоннинг ўзаро таъсирининг бу қадар катта соҳасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин эмас", дейди Трамп журналистларга.
Унинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқларнинг хабарларнинг ишончлилиги тўғрисидаги қарорлари, уларга ўзгартиришлар киритиш ёки уларни блокировка қилиш таҳририят сиёсати бўлиб, бунда ижтимоий тармоқлар ноширлар сифатида ишлаши таъминланади. Бу эса фойдаланувчиларнинг сўз эркинлигини чеклайди.
"Бундай пайтларда Twitter нейтрал ижтимоий платформадан воз кечади ва нуқтаи назарга эга муҳаррирга айланади" дея қўшимча қилди Оқ уй раҳбари.
Журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, Трамп Twitter'ни ёпиш имкониятини кўриб чиқаётганини тан олди.
"Мен адвокатлар билан текшираман, юридик ҳаракатлар жараённинг бир қисми сифатида бориш керак. Агар ёпилиш қонуний бўлса, мен буни амалга ошираман", дейди Трамп.
Аввалроқ, Twitter ижтимоий тармоғи Трампнинг хабарларидан бирини ёлғон деб ҳисоблаб, унинг остига Трамп ёлғон гапирганлиги ҳақида огоҳлантириш белгисини қўйди. Бунга жавобан Трамп, агар консерваторларнинг овозларини ўчиришда давом эса, ижтимоий тармоқларни қатъий равишда тартибга солиш ёки бутунлай ёпиб қўйиш билан таҳдид қилди.
LiveБарчаси