Трамп ишини кўраётган судга бомба билан таҳдид қилинди

Олам

image

Нью-Йорк судига судья Нью-Йорк штати бош прокурор Летиция Жеймснинг АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга қарши даъвоси бўйича суд мажлисини очмоқчи бўлганида бомба таҳдиди ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда 21 март куни суд вакилига таяниб, “Bloomberg” агентлиги хабар берди. 

Унга кўра, 911 хизматига келиб тушган қўнғироқ ўрганилиб, суд биноси вақтинча ёпилган ва кўздан кечирилган, таҳдид асоссиз деб топилган. 

Трамп бир неча бор ўзига нисбатан нохолисликда айблаган Летиция Жеймс бошчилигидаги Нью-Йорк прокуратураси Trump Organization молиявий ҳисоботлари билан фирибгарлик бўйича иш очди. Прокурорларга кўра, Трампнинг собиқ адвокати Майкл Коэн собиқ порнографик актриса Стефани Клиффордга (Сторми Дэниэлс номи билан танилган) ўз маблағлари ҳисобидан 130 минг доллар тўлаган, кейинроқ Трамп ташкилоти ушбу пулни адвокатга қоплаб берган. Прокуратура компаниянинг молиявий ҳисоботларини қалбакилаштириш товон тўлаш учун содир этилган бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди. Айнан шу мумкин бўлган қалбакилаштириш процесснинг предмети ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Нью-Йорк полицияси АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг айблови сабаб бўлиши мумкин бўлган тартибсизликларга тайёргарлик кўрмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг