Трамп айблови ортидан Нью-Йорк полицияси намойишларга тайёргарлик кўрмоқда
Олам
−
22 Март 2023
4356Нью-Йорк полицияси АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг айблови сабаб бўлиши мумкин бўлган тартибсизликларга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда кеча, 21 март куни CNN Нью-Йорк полиция департаменти ходимларига тарқатилган ички эслатмага асосланиб хабар берди.
Телекомпания маълумотларига кўра, 20 март куни тарқатилган эслатмада барча полиция ходимларига тартибсизликлар содир бўлган тақдирда ишга чиқишга тайёргарлик кўриш тавсия этилган. CNN’га ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларнинг айтишича, 21 март куни полиция шай ҳолатга келтирилар экан, шаҳарда нотинчлик хавфи тасдиқланмаган.
19 март куни Трамп Truth ижтимоий тармоғига кириб, Нью-Йорк прокуратураси 21 март куни уни ҳибсга олишга тайёрланаётганини айтди ва ўз тарафдорларини намойишга чиқишга чақирди.
21 март куни Нью-Йоркдаги катта ҳакамлар ҳайъати собиқ порнографик актриса Сторми Дэниелсга пул тўлашда Trump Organization ташкилотининг молиявий ҳужжатларини сохталаштириш билан боғлиқ ҳолда Трампга қарши айбловлар қўйиш имкониятини текширишда давом этмоқда. Айтилишича, адвокат Майкл Коэн 2016 йилги сайлов кампанияси пайтида 2006 йилда Трампга алоқадорлиги ҳақидаги маълумотни тарқатмаслиги учун унга 130 минг доллар тўлаган. Кейин Нью-Йоркнинг жанубий округи прокуратураси маълумотларига кўра, сарфланган пул унга Trump Organisation ҳисобидан тўланган, бунинг учун компания ҳужжатлари сохталаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Дональд Трамп президентлик даврида хорижий етакчилардан олган умумий қиймати тахминан 291 минг доллар бўлган юздан ортиқ совғалар ҳақида ҳисобот бермагани аниқланганди.
LiveБарчаси