Трамп Инфантинони БМТнинг Бош котиби бўлишини истамоқда
Спорт
−
09:30 1645 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп FIFA президенти Жанни Инфантинони БМТнинг кейинги Бош котиби сифатида кўришни истамоқда. Бу ҳақда “The New York Post” хабар берди.
Хабарларга кўра, Инфантино 2026 йилги Жаҳон чемпионати давомида Америка етакчисига янада яқинлашган. Нашрнинг таъкидлашича, FIFA президенти Трампнинг ишончини қозониш учун бор имкониятини ишга солган. Жумладан, у ўтган йил декабрь ойида Трампга FIFAнинг Тинчлик мукофотини топширган.
Манбага кўра, Трамп Инфантинони “дунё миқёсида ҳурмат қозонган ва одамларни бирлаштиришда ноёб қобилиятга эга шахс” деб ҳисоблайди.
Ҳозирча Трамп бу ғояни Инфантинонинг ўзи билан муҳокама қилганми ёки FIFA президенти БМТ Бош котиби лавозимига номзод бўлишни истаяптими, бу номаълум.
Маълумот учун, БМТнинг амалдаги Бош котиби Антониу Гутерришнинг ваколат муддати 2026 йил 31 декабрда якунланади.
Live
Барчаси