Трамп Гетжини гольфга таклиф қилди

Спорт

image

Америка Қўшма Штатларининг собиқ президенти Дональд Трамп UFC жангчиси Жастин Гетжига қўнғироқ қилди. Бу ҳақда “Рамблер” хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 30 июль куни АҚШнинг Солт-Лейк Сити шаҳрида ўтказилган UFC 291 турнирини Дональд Трамп ҳам бевосита томоша қилган ва кечанинг марказий жанги унинг эътиборига тушган. Мазкур баҳсда маҳаллий спортчилар Дастин Порье ва Жастин Гетжи ташкилотнинг BMF камари учун ўзаро жанг олиб борди. Тўқнашувнинг иккинчи раундида Гетжи рақибига даҳшатли зарба йўллади ва Дастин нокаутга учради. Шу тариқа, Гетжи беш йил аввалги мағлубияти учун реванш олди.

BMF камарининг янги эгасига кўра, жанг якунлангандан сўнг собиқ Президент унга қўнғироқ қилган ва ғалаба билан табриклаган. 

“У жангларни жуда яхши кўради. Унга бу ёқади. Трамп менга қўнғироқ қилиб, мен буни уддалаганимни ва мен билан ғурурланишини айтди. Шунингдек, у қачонлардир Нью-Йорк ёки Флоридага борсам, унга қўнғироқ қилишимни ва биз гольф ўйнашимизни айтди”, дейди Гетжи.

Маълумот учун, Жастин Гетжи ММАдаги фаолияти давомида 29 марта октагонга чиққан ва уларнинг 25 тасида рақибларини мағлубиятга учратган, ғалабаларининг 20 таси муддатидан олдин қайд этилган. Шунингдек, у 4 бор мағлубият аламини тотиб кўрган бўлиб, уларнинг 2 тасида жанг эрта якун топган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп гольф Жастин Гетжи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг