Трамп Форс кўрфази номини ҳам ўзгартирмоқчи

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Қўшма Штатларда тил меъёри ўзгаришини эълон қилиб, Форс кўрфазини Араб кўрфази деб аташни таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда ҳукуматдаги  манбаларига таяниб, “Associated Press” агентлигига хабар берди.

Уларга кўра, Трамп ўз қарорини Саудия Арабистонига ташрифи чоғида тақдим этишни режалаштирган. Араб давлатларининг ўзлари топоним номини ўзгартиришга қарор қилишда туриб олишади.

Бу Оқ уй эгасининг биринчи марта географик номни ўзгартириши эмас. Январь ойи охирида Трамп Мексика кўрфазининг номини Америка кўрфазига ўзгартириш тўғрисидаги фармон чиқарди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ушбу масала бўйича географик объектлар номини ўзгартириш ҳар қандай алоҳида давлатнинг ваколати эмаслигини таъкидлади.

Оқ уй Трамп 13-16 май кунлари Яқин Шарққа сафар қилиши ва Саудия Арабистони, Қатар ва БААга ташриф буюришини маълум қилганди. “Axios” порталининг ёзишича, Америка етакчиси Саудия Арабистонида бўлиши давомида давлат раҳбарлари билан учрашув ўтказиш ниятида. Тадбирларда Саудия Арабистонидан ташқари Баҳрайн, Қатар, Қувайт, БАА ва Уммонни ўз ичига олган Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар раҳбарлари иштирок этиши мумкин. Учрашув 14 май куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг