Трамп Байденга коррупцион тергов ваъда қилди

Олам

image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп Техас штатининг Конро шаҳрида ўз тарафдорлари олдида нутқ сўзлаб, Конгресс республикачилар назоратига қайтиши билан ўз вориси Жо Байденга нисбатан коррупция бўйича тергов бошлаш билан таҳдид қилди.

Трамп шу йилнинг 8 ноябрида бўлиб ўтадиган оралиқ сайловларда унинг Республикачилар партиясидаги ҳамкорлари Вакиллар палатаси ва Сенатда кўпчиликни қўлга киритишига умид билдирган.

“Ишончим комилки, республикачилар Конгрессда ғалаба қозонганида, Байденнинг коррупцияси Конгресс томонидан текширилади ва фош қилинади. Байден Хитойдан олган миллионлаб долларлар ҳам Жо нима учун (Хитой) Коммунистик партиясини бизга ва дунёнинг қолган қисмига тарқалган вирус учун жавобгарликка тортишдан воз кечганини тушунтиради”, деб ваъда берди собиқ Президент.

Оқ уйнинг амалдаги раҳбари, хусусан, Украинанинг “Бурисма” компанияси бошқарувида бўлган ўғли Хантернинг кўплаб хорижий бизнес лойиҳаларига алоқадорлиги ҳақидаги айбловларни рад этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп

Баҳолаганлар

285

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг