Трамп АҚШни бутун дунёга нима шарманда қилаётганини айтди

Олам

image

Вашингтонда бир гуруҳ намойишчилар Конфедерация армияси генерали Альберт Пикенинг полиция бош қароргоҳидан унча узоқ бўлмаган ҳайкалини ёқиб юборди. Воқеани изоҳлар экан, АҚШ Президенти ҳуқуқ-тартибот идоралари ишини мамлакат учун шармандалик, деб атади.

Америка раҳбари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини ўз вазифаларини бажармаганликда айблади. Унинг сўзларига кўра, улар намойишчиларнинг ёдгорликни бузишгани ва ёқишганини шунчаки томоша қилиб ўтирган.

"Мамлакатимиз учун шармандалик!", деди Оқ уй раҳбари.

Ирқий камситишга қарши чиққан намойишчилар Конфедерация армияси генералининг ҳайкали ёқиб юборди. Бу вақтда яқин атрофдаги милиция ходимлари бир неча дақиқа давомида ҳеч қандай чора кўрмади. Ўнга яқин ходим келиб, ёнғинни ўчиргандан сўнг, одамлар тарқалган.

Эслатиб ўтамиз, намойишчилар АҚШ Конфедератив Штатлари Президенти Жефферсон Девиснинг (1808-1889) Ричмонддаги ҳайкалини ағдаришди. Бундан ташқари, АҚШда фуқаролар уруши даврида (1861-1865) жанубга қул бўлган давлатларни бирлаштирган Конфедерациянинг артиллерия бўлинмаси шарафига ўрнатилган ҳайкални ҳам бузиб ташлашди.

Бунга жавобан, номаълум шахслар қора танли америкалик теннисчи Артур Ашнинг (1943-1993) Ричмонд шаҳрида жойлашган ҳайкалини бузишди. Ёдгорлик ёнида улар "Оқларнинг ҳаёти муҳим” деган ёзувни қолдиришди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ирқчилик

Баҳолаганлар

560

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг