Трамп АҚШ Бош прокурорини ишдан олди
Олам
−
03 Апрель 5555 2 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп Пэм Бондини Бош прокурор лавозимидан озод этди. ОАВ хабарларига кўра, сўнгги вақтларда Трамп унинг ишидан норози бўлиб келган. Бош прокурорнинг истеъфоси ҳақида Трамп Truth Social тармоғида ёзиб қолдирди.
“Пэм Бонди – буюк Америка ватанпарвари ва содиқ дўст бўлиб, у ўтган йил давомида менга бош прокурор сифатида виждонан хизмат қилди. Пэм бутун мамлакат бўйлаб жиноятчиликка қарши кенг кўламли кампанияга раҳбарлик қилиб, улкан ишларни амалга оширди, натижада қотилликлар сони 1900 йилдан бери энг паст даражага тушди”, деб ёзди Трамп.
Унинг сўзларига кўра, Бонди “хусусий сектордаги ўта зарур ва муҳим янги ишга” ўтмоқда. Трамп Бош прокурор вазифасини бажарувчи этиб унинг ўринбосари Тодд Бланшни тайинлади.
АҚШ Президенти Бондининг ишдан бўшатилиши сабабини очиқ айтмаган. CNN ва “Reuters” манбаларига кўра, Трамп унинг фаолиятидан, жумладан, Жеффри Эпштейн билан боғлиқ тергов материаллари бўйича ҳаракатларидан норози бўлган. Шунингдек, Президент Бонди ўз танқидчилари ва рақибларини жиноий жавобгарликка тортиш чораларини етарлича тез кўрмаётганидан ҳафсаласи пир бўлгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Пэм Бонди сўнгги вақт ичида ишдан бўшатилган иккинчи мулозим бўлди: март ойи бошида Трамп Миллий хавфсизлик вазири Кристи Ноэмни лавозимидан четлатган эди.
Live
Барчаси