Трамп АҚШ ҳарбийларини Украинага киритмоқчи

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Европа давлатлари билан Американинг хусусий ҳарбий компаниялари ходимларини Украинага юбориш масаласида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таянган ҳолда “The Telegraph” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, хусусий ҳарбий компания жангчилари Украинада мудофаа чизиғини қайта тиклаш, янги ҳарбий базалар барпо этиш ҳамда ҳудуддаги АҚШ корхоналарини ҳимоя қилиш ишларига жалб қилиниши мумкин. Ушбу режа АҚШ Президентининг “Украинага АҚШ армиясини жойлаштирмаймиз” деган ваъдасидан кейин муқобил йўл сифатида ишлаб чиқилаётгани қайд этилган. Сабаби, бу қўшинлар хусусий саналади ва Трамп ҳам ваъдасида туриб, давлат қўшинларини Украинага юбормаган бўлиб чиқади. 

Нашр маълумотига кўра, хавфсизлик кафолатларининг якуний шакли “жуда яқин орада” эълон қилиниши мумкин. Режага кўра, Ғарб давлатлари Қора денгизда ҳарбий-денгиз миссияларини ўтказиши ва ҳаво ҳудудини патруллаши ҳам мумкин.

Таъкидлаш жоизки, жорий ҳафтада Украина Президенти Владимир Зеленский хавфсизлик кафолатлари учта йўналишни қамраб олиши кераклигини айтди. Унга кўра, Украина армиясини кучайтириш, НАТО давлатларидан қўллаб-қувватлаш ҳамда Россияга қарши санкциялар асосий эътиборга олиниши керак. “Politico” нашрининг хабарига кўра, АҚШ Россия ва Украина ўртасида техник маслаҳатлашувлар ўтказишни режалаштирмоқда, унда хавфсизлик кафолатлари масаласи ҳам муҳокама қилиниши мумкин.

Хавфсизлик кафолатлари масаласига тўхталганда АҚШ, Украина ва Россиянинг ўзаро зид позицияларини кўриш мумкин. Масалан, Украина ўз хавфсизлигини фақатгина Европа давлатларидан иборат жамоа ва Туркия таъминлашини хоҳлайди, аммо Россия бу сафда Хитой ҳам бўлиши кераклигини таъкидламоқда. Зеленский Хитой масаласига алоҳида тўхталаркан, у мамлакат хавфсизлик кафолатларида иштирок этмаслиги зарурлигини айтмоқда. Президент Владимир Зеленскийга кўра, Пекин 2022 йилда урушни тўхтатишга ёрдам бермаган ва 2014 йилда Россия Қримни қўшиб олганида ҳам “ҳеч нарса қилмаган”. 

Зеленскийнинг сўзларига зид равишда Трамп ҳам Хитойнинг бу жадвалга қўшилишини хоҳлайди. У уруш тугаганидан кейин Украинага “тинчликпарвар куч” сифатида Хитой қўшинларини киритиш зарур деб ҳисоблашини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Дональд Трамп Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг