Трамп 50 мингга яқин амалдорни ишдан бўшатиши мумкин – эксперт

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти жорий йил 20 январдаги фармони доирасида 50 мингга яқин давлат хизматчисини ишдан бўшатиши мумкин. Бу ҳақда АҚШдаги давлат хизмати масалаларини ўрганишга ихтисослашган Виржиния университети доценти Рейчел Аугустин Поттер “The New York Times” газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

“Бу федерал давлат хизмати тизимида кенг кўламли қайта қуришга олиб келади. Трампнинг биринчи президентлик муддатида “маъмурий давлат”ни демонтаж қилиш зарурлиги ҳақидаги фикрлари жиддий оқибатларга олиб келмади. Аммо ҳозир уларда аллақачон ҳаракат режаси борга ўхшайди”, деди Поттер.

Нашрнинг ёзишича, Америка маъмуриятида кенг кўламли ўзгаришлар аллақачон бошланган – Трампнинг мақсади АҚШ федерал ҳокимиятининг барча органлари устидан тўлиқ назорат ўрнатиш ва содиқ бўлмаган амалдорларни ўз тарафдорлари билан алмаштириш.

“Трамп маъмурияти шахсий ютуқларга асосланган давлат хизмати тизимини ҳамдўстликка асосланган тизимга айлантириш учун мақсадли маршни бошлади. Аммо биз ҳар бир босқичда бу жараёнга қарши курашамиз”, деди Мериленд штати сенатори Крис Ван Холлен.

“Associated Press” ҳам манбаларга таяниб, Трамп 160 га яқин ходимни вақтинча ишдан четлатиб, Миллий хавфсизлик кенгашини кенг кўламли қайта ташкил этиш жараёнини бошлагани ҳақида хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп АҚШда туғилганлик ҳуқуқи асосида фуқаролик олишни чекловчи фармонни имзолагани хабар қилинганди. Кейинроқ эса ушбу фармонга қарши 22 штат судга мурожаат қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг