Трамп 2024 йилги президентликка сайловга номзодини расман эълон қилди
Олам
−
16 Ноябрь 2022
4732АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ўз номзодини қайта кўрсатишини маълум қилди.
"Бугун мен Америка Қўшма Штатлари президентлигига номзодимни эълон қиламан", дейди у кеча, 15 ноябрь куни Флоридада ўз тарафдорларига махсус мурожаати чоғида.
Трамп бу қарорни “Американи яна буюк ва ажойиб давлат қилиш” учун қабул қилганини қўшимча қилди.
“Овозларингизни, қўллаб-қувватлашингизни, дўстлигингизни ва дуоларингизни сўрайман. Бу ақл бовар қилмайдиган, аммо хавфли саргузашт бўлади", дея қўшимча қилди у.
15 ноябрь куни эрталаб, унинг чиқишидан бироз олдин, АҚШ Федерал сайлов комиссияси веб-сайтида Трамп 2024 йилги сайловларда АҚШ президентлигига номзод бўлиш учун ариза бергани ва буни биринчи бўлиб топширгани ҳақида ҳужжат пайдо бўлди.
АҚШ Президенти Жо Байден 9 ноябрь куни 2024 йилда давлат раҳбари лавозимига қайта сайланиш учун кураш олиб бориш режасини эълон қилди, бироқ у якуний қарорни келаси йил бошидагина қабул қилиши ҳақида огоҳлантирди.
LiveБарчаси