Трабзондаги ҳодисадан сўнг Фенербахче Туркия чемпионатини тарк этиши мумкин
Спорт
−
19 Март
6176“Фенербахче” Туркия чемпионатининг 30-турида “Трабзонспор” мухлислари жамоа футболчиларига ҳужум қилгани учун Туркия чемпионатини тарк этишга тайёр. Бу ҳақда клуб ўз Х саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, клуб директорлар кенгаши 18 март куни йиғилиш ўтказган. Йиғилиш кун тартибида айнан 17 мартга ўтар кечаси Суперлига ўйинида содир бўлган воқеа ва турк футболида содир бўлаётган сўнгги ҳолатлардан келиб чиқиб, жамоанинг Суперлигани тарк этиш масаласини баҳолаш кўзда тутилган.
“Трабзонспор”га қарши ўйин 3:2 ҳисобида истанбулликлар фойдасига ҳал бўлганидан сўнг, “Фенербахче” футболчилари майдон марказида ғалабани нишонлади, бу эса мезбон мухлисларга ёқмади ва улар трибунадан майдонга чиқиб келди. Шундан сўнг, меҳмон футболчилар ва мухлислар иштирокида муштлашув бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур ҳолат бўйича Туркияда 12 киши ҳибсга олингани хабар қилинганди.
“Ҳозиргача аниқланган 12 нафар шахсга нисбатан суд ва маъмурий иш қўзғатилди. Тергов давом этмоқда”, дейди Туркия Ички ишлар вазири.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь