Тожикистонда Starlink сунъий йўлдош интернети ишга тушди
Олам
−
05 Февраль 2130 1 дақиқа
Эндиликда Starlink сунъий йўлдош алоқа хизмати Тожикистонда фойдаланиш учун мавжуд. Бу ҳақда бугун, 5 февраль куни компаниянинг Х ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида маълум қилинди.
“Юқори тезликдаги Starlink интернети энди Тожикистонда ҳам мавжуд”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Starlink – бу Starlink Services LLC томонидан бошқариладиган сунъий йўлдош интернет тизими бўлиб, у халқаро телекоммуникация провайдери ҳисобланади ва Американинг аэрокосмик компанияси Илон Маскнинг SpaceX компаниясининг тўлиқ шўъба корхонаси ҳисобланади. У ҳозирда тахминан 130 мамлакат ва ҳудудни қамраб олади.
Эслатиб ўтамиз, Starlink 2025 йил 13 августдан бошлаб Қозоғистонда ҳам расман фаолият юрита бошлаган эди. Starlink сайтида Қозоғистон ҳудудидан интернетга кирилгандаги тарифларни ҳам кўриш мумкин. Портал маълумотларига кўра, уй учун интернетга уланишнинг энг кам ойлик тўлови тезлик чекловлари билан 23 минг тенге (42 доллар), чекловларсиз эса 31 минг тенге (57 доллар) дан бошланади. Саёҳатчилар учун интернет энг камида 26 минг тенге (48 доллар) туради, бироқ бу нархга компания 50 Гб трафик таклиф қилади, чексиз трафик эса ойига 52 минг тенге (96 доллар) дан бошланади. Сайтда, шунингдек, сунъий йўлдош сигнали ва интернет тармоғига уланиш учун керакли ускунани харид қилиш имконияти ҳам мавжуд.
Live
Барчаси