Тожикистон Ўзбекистон авиақатновларни тиклаш имкониятини кўриб чиқяпти
Олам
−
07 Октябрь 2020
4953Тожикистон Ҳукумати Ўзбекистон билан мунтазам авиақатновни тиклаш масаласини кўриб чиқяпти. Бу ҳақда Тожикистон фуқаро авиацияси агентлиги бошлиғи Икром Субхонзода маълум қилди.
“Ҳукумат Дашунбе ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиаалоқани очиш масаласини кўриб чиқяпти”, деган Субхонзода.
Тожикистон ҳозирча Душанбе-Урумчи йўналишида парвозларни тиклади. Парвозлар санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
“Йўловчилар сонидан келиб чиқиб Душанбе-Урумчи йўналишида тўғридан-тўғри рейс икки ҳафтада бир марта Тожикистоннинг Somon Air ва Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпанияси томонидан амалга оширилади”, деган Субхонзода.
Йўловчилардан сўнгги 72 соат ичида топширилган ва манфий натижага эга ПЗР тест натижасини кўрсатиш талаб этилади.
Паровзлар октябрь ойи ўрталаридан бошланиши режалаштирилган, аммо аниқ сана номаълум.
Бундан ташқари, 8 октябрдан Душанбе-Истанбул йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш бошланади. Бу йўналишда ҳафатсига икки марта самолёт қатнайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь