Тожикистон Президенти фуқароларининг террористик гуруҳларга қўшилиб қолишидан хавфда

Олам

image

Тожикистон мингдан ортиқ мамлакат фуқаролари – аёллар, болалар, талабаларни террорчилик ташкилотларига жалб қилинмаслик учун хориждан ватанига қайтарди. Бу ҳақда бугун, 18 октябрь куни Душанбеда ўз ишини бошлаган терроризмга қарши курашда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик бўйича юқори даражадаги конференцияни очиб, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон айтиб ўтди. 

“Тожикистон ҳукумати томонидан кўрилган аниқ чора-тадбирлар натижасида 230 дан ортиқ мамлакат фуқаролари, асосан аёллар ва болалар, шунингдек, мингдан ортиқ талаба терроризм ва экстремистик ташкилотларга жалб қилинмаслик мақсадида қайтарилди”, дейди Пезидент.  

Унинг сўзларига кўра, айни дамда бу одамлар реабилитация ва соғломлаштириш жараёнидан ўтмоқда, бу вазифаларни амалга оширишда Тожикистоннинг ривожланиш бўйича ҳамкорлари ёрдам бермоқда. 

Душанбедаги анжуман Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Терроризмга қарши кураш бошқармаси, Тожикистон ҳукумати, Марказий Осиё учун Превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ, ЕХҲТ ва Европа Иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. 

Унда вазирлар, БМТга аъзо давлатлар вакиллари, БМТнинг Глобал аксилтеррор стратегияси бўйича тузилмалари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари, чегара хавфсизлиги бўйича экспертлар иштирок этиши кутилмоқда. Конференция якунлари бўйича терроризмга қарши курашиш ва террорчилар ҳаракатининг олдини олиш учун чегара хавфсизлиги ва чегара назорати соҳасида Душанбе декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Имомали Раҳмон терроризм

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made