Тожикистон Мудофаа вазирлиги Афғонистондаги ҳалокатли вазиятни эълон қилди

Олам

image

Афғонистонда ҳалокатли вазият юзага келмоқда: қонуний ва инклюзив ҳукуматнинг йўқлиги, давлат ҳокимиятининг амалдаги механизмлари, инсон ҳуқуқларининг мунтазам равишда бузилиши. Бу ҳақда Тожикистон Мудофаа вазири генерал-полковник Шерали Мирзо КХШТ машғулотларининг ёпилиш маросимида гапирди.  

“Афғонистонда ҳалокатли вазият юзага келмоқда: қонуний ва инклюзив ҳукуматнинг йўқлиги, давлат ҳокимиятининг амалдаги механизмлари, инсон ҳуқуқларининг мунтазам равишда бузилиши. Бу омиллар Афғонистонни гуманитар фалокат ёқасига олиб келди, унинг янада минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликка жиддий таҳдид соладиган халқаро терроризм ўчоғига айланишига хизмат қилмоқда”, деган у. 

Унинг сўзларига кўра, халқаро коалиция қўшинларининг Афғонистон ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши ва ҳукумат кучларининг бутун мамлакат ҳудуди устидан мустақил назоратни қўлга кирита олмагани билан боғлиқ сўнгги ойларда содир бўлган воқеалар террорчилик фаоллигининг ошишига, ҳарбий-сиёсий вазиятнинг бутунлай таназзулга учрашига олиб келган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18-23 октябрь кунлари Тожикистонда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) қўшма тезкор-стратегик машғулотлари ўтказилди. Машғулотлар Тожикистон Қуролли Кучларининг “Момирак” ва "Ҳарбмайдон" полигонларида бўлиб ўтган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Тожикистон

Баҳолаганлар

435

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made