Тожикистон ҳарбийлари Москвадаги ғалаба парадида қатнашади
Олам
−
14 Апрель 3954 1 дақиқа
Тожикистонлик ҳарбийлар Россиянинг Москва шаҳрида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган ҳарбий парадда иштирок этади. Бу ҳақда Тожикистон Мудофаа вазирлиги “AsiaPlus”га хабар берди.
Маълум қилинишича, Тожикистонлик зобит ва аскарлар май ойи бошида Россия пойтахтидаги Қизил майдонда саф тортади. Ушбу парадда мамлакатдан қанча аскар бориши айтилмаган.
Қолаверса, Тожикистондан ташқари, Қирғизистон ҳам ўз ҳарбийларининг парадда иштирок этишини тасдиқлаган. Қирғизистондан 80 нафар аскар Москвадаги парадга бориши белгиланган.
Маълумот учун, Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги тантаналарига 19 мамлакат, жумладан, собиқ Иттифоқнинг 7 давлатидан ҳарбий хизматчилар таклиф этилган. Айни пайтда 10 та давлат ҳарбийлари ўз иштирокини тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия пойтахти Москвада бўлиб ўтадиган Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросимда иштирок этиши ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси