“Тозалаш” бошланди: АҚШда Трамп давридаги прокурорлар ҳайдалмоқда

Олам

image

АҚШ Президенти Жозеф Байден ва мамлакат Адлия вазирлиги собиқ раҳбар Дональд Трамп даврида тайинланган федераль прокурорлар таркибини ўзгартира бошлади. Бу ҳақда Оқ уй Матбуот котиби Жен Псакига асосланиб хабар берилган. 

Қайд этилишича, бу АҚШда ҳокимият ўзгарганидан сўнг бажариладиган "анъана". 

Псакининг таъкидлашича, Оқ уй яқин ҳафталарда бўш иш ўринларини тўлдириш учун Сенат билан ишлашни интизорлик билан кутмоқда. 

Маълумотларга кўра, 93 нафар федераль прокурорнинг 56 нафари ўз лавозимини тарк этмоқда. 

Қайд этилишича, Президентнинг ўғли Хантер Байденнинг ишини тергов қилаётган Делавэр штати адвокати ўз лавозимида қолади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ

Баҳолаганлар

325

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг