“Тошшаҳартрансхизмат” АЖга янги раҳбар тайинланди
Жамият
−
20 Ноябрь 2025 3751 1 дақиқа
Азиз Мажидович Хўжанов “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда у тайинланган ташкилотнинг матбуот хизмати хабар берди.
У ушбу тайинловга қадар Транспорт вазирлиги Ижро интизоми ва назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖни шу пайтгача 2024 йилнинг ноябрь ойида лавозимга тайинланган Санжар Сатторов бошқариб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг февраль ойида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган Анвар Жўраев қамоққа олингани хабар қилинганди. ДХХ ходимлари томонидан транспорт соҳасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимида бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси Анвар Жўраев автобус саройи филиаллари раҳбарлари билан ўзаро тил бириктириб, автобус саройларидаги эҳтиёт қисмлар, ёқилғи маҳсулотларини талон-торож қилиш йўли билан давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда иқтисодий зарар етказган. Яқинда давлат мулкини талон-торож қилиш, мансаб сохтакорлиги каби жиноятлар учун 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг собиқ раҳбари Анвар Жўраев озодликка чиқарилгани хабар қилинганди. Бу ҳолат кенг муҳокамаларга сабаб бўлгач, Олий суд бу борадаги расмий баёнотини эълон қилди.
Live
Барчаси