Тошкентнинг яна бир туманидаги йўллар ёпилади

Жамият

image

Эртага, 25 декабрь кунидан бошлаб Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидаги Чирчиқбўйи кўчасининг маълум қисмида “Coca-Cola Garden” боғида ўтказиладиган байрам тадбирлари ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

“Шу муносабат билан мазкур йўналишдан ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини сўраймиз ва ҳаракатни олдиндан режалаштиришни тавсия этамиз. Юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ҳамда тушунишингизга умид билдирамиз”, дейилади ҳокимлик хабарида. 

Туман ҳокимлиги йўл неча кунга ёпилиши ҳақида маълумот тақдим этмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрининг Сергели туманида эртага, 25 декабрь кундан бошлаб, тун-у кун фаолият юритадиган (24/7) гастрономик Туризм кўчасида “Янги Йил” байрами тадбирлари ўтказилиши муносабати билан айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бектемир Чирчиқбўйи Coca-Cola Garden

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг