Байрам муносабати билан Сергелидаги айрим йўллар ёпилади
Жамият
−
24 Декабрь 2038 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида эртага, 25 декабрь кундан бошлаб, тун-у кун фаолият юритадиган (24/7) гастрономик Туризм кўчасида “Янги Йил” байрами тадбирлари ўтказилиши муносабати билан айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда туман ҳокимияти матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Суғдиёна кўчасининг Янги Сергели кўчаси кесишмасидан Жалойир ва Бағрикенг кўчалари кесишмасигача бўлган қисми;
Жалойир кўчасининг Суғдиёна кўчаси кесишмасидан Обиҳаёт кўчаси кесишмасигача бўлган қисми 2026 йилнинг 10 январь кунига қадар ёпилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янги йил байрами тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш, шунингдек, байрам тадбирлари вақтида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги айрим кўчалар вақтинчалик ёпилиши ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси