Янги йил тадбирлари сабабли Тошкентдаги айрим кўчалар ёпилади

Жамият

image

Янги йил байрами тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш, шунингдек, байрам тадбирлари вақтида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги айрим кўчалар вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, қуйидаги ҳудудларида транспорт воситалари учун ҳаракат чекловлари ўрнатилади:

Жорий йилнинг 15 декабридан 2026 йилнинг 15 январигача Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олд майдонида:

  • Зарафшон кўчасининг Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси қўриқлаш пункти ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
  • Истиқлол кўчасининг Амир Темур шоҳ ва Буюк Турон кўчалари оралиғидаги қисми;
  • Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача.

Жорий йил 17 декабрдан 2026 йил 5 январгача Тарас Шевченко гастрономик-туризм кўчасида:

  • Тарас Шевченко кўчасининг Фидокор кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача;
  • Саййид Барака кўчасининг Ойбек кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача.

Ҳайдовчиларга ўз йўналишларини ушбу ўзгаришларни инобатга олган ҳолда режалаштириш тавсия этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент кўча Янги йил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг