Путин Суга билан келишиб олди
Олам
−
29 Сентябрь 2020
8692Бугун, 29 сентябрь куни Россия Президенти Владимир Путин ва Япония Бош вазири Йошиҳиде Суга телефон орқали суҳбатлашишди. Суҳбат чоғида Владимир Путин ва Йошиҳиде Суга тез кунларда юзма-юз учрашув ўтказишга келишиб олдилар. Бу ҳақда "Kyodo" агентлиги маълум қилди.
Хабарга кўра, суҳбат чоғида Суга тинчлик шартномаси бўйича музокараларда олдинга қадам ташлаш истагини билдирган.
"Суга ва Путин тез орада юзма-юз музокаралар ўтказишга келишиб олдилар", дейилади баёнотда.
Олдинроқ, Йошиҳиде Суганинг Путин билан телефон орқали музокара ўтказишни режалаштираётгани маълум қилинганди.
Япония Бош вазири Путиндан ташқари бир қатор хорижий давлатлар раҳбарлари билан телефон орқали музокаралар ўтказган. Жумладан, АҚШ Президенти Дональд Трамп, Германия канцлери Ангела Меркель, Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Ин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин.
Эслатиб ўтамиз, Япония парламенти Сугани 16 сентябрь куни янги Бош вазир этиб тасдиқлади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Йошиҳиде Сугага мамлакат Бош вазири этиб сайлангани муносабати билан табрик йўллаганди.
LiveБарчаси