Япониянинг янги Бош вазири Путин билан музокара ўтказмоқчи

World

image

Япониянинг янги Бош вазири Йошиҳиде Суга шу кунларда Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали музокара ўтказишни режалаштирмоқда.

Тахминларга кўра, суҳбат 29 сентябрь куни ўтказилади. Ҳозирда келишув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Япония Бош вазири бир қатор хорижий давлатлар раҳбарлари билан телефон орқали музокара ўтказган. Хусусан, Суга АҚШ Президенти Дональд Трамп, Германия канцлери Ангела Меркель, Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Ин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан суҳбатлашган. 

Эслатиб ўтамиз, Япония парламенти Сугани 16 сентябрь куни янги Бош вазир этиб тасдиқлади. Суга истеъфодаги Бош вазир Синдзо Абэ ҳукуматида Вазирлар Маҳкамасининг Бош котиби лавозимини эгаллаб келган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Йошиҳиде Сугага мамлакат Бош вазири этиб сайлангани муносабати билан табрик йўллаганди. 


Tags

Rate Count

158

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends