Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат 13 кунга чекланди
Жамият
−
29 Июль 2019
4202Пойтахт Тошкент шаҳрининг қатор кўчаларида бугун, 29 июлдан 10 августгача соат 05:00 дан 20:00 гача транспорт воситаларининг ҳаракати чекланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
“Олий таълим муассасаларида кириш тест синовлари ўтказилиши муносабати билан, 2019 йил 29 июль кунидан 10 август кунига қадар соат 05:00 дан 20:00 гача бўлган вақт оралиғида, пойтахтнинг Юнусобод туманида қуйидаги кўчалар транспорт воситаларининг ҳаракати учун вақтинча беркитилади: Кўргазма, Корхожиота, Ифтихор, Ниёзбек йўли”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, бу йил ОТМларга кириш учун 1 млндан ортиқ абитуриент ҳужжат топширган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь