Тошкентнинг икки туманида трансформатор ёниб кетди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг икки туманида “электрошит” ёнаётгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат бўйича пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

Кеча, 17 январь куни соат 17:43 да Сергели туманида трансформатор ёнаётгани бўйича шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра, ёнғин жойига бирламчи ёнғин-қутқарув техникалари соат 17:51 да етиб борган ва соат 17:58 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида трансформаторнинг ички қисми ёниб зарарланган.

Шунингдек, кеча, 17 январь куни Шайхонтоҳур тумани, “Жарариқ” мавзесида ҳам трансформатор ёниб кетган. Чақирувга кўра, бирламчи ёнғин-қутқарув техникалари соат 18:55 да ёнғин бўлаётган жойга олиб борилган. 

Ҳудуд электр тармоқлари ходимлари трансформаторни электр тизимидан узганидан сўнг соат 19:33 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 январь куни Фарғона вилояти Қўштепа туманида трансформатор ёниб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Ёнғин трасформатор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг