Тошкентнинг айрим туманларида газ ўчирилди

Жамият

image

Бугун, 4 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг айрим ҳудудларида таъмирлаш ишлари туфайли соат 10:00 дан 18:00 гача аҳоли истеъмолчиларида табиий газ босими вақтинча пасаяди, улгуржи истеъмолчиларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали хабар берди. 

Маълум қилинишича, қуйидаги ҳудудларда табиий газ узилишлари кузатилиши мумкин:

Сергели тумани:

“Нурҳаёт”, “Иттифоқ”, “Нилуфар”, “Дарё бўйи”, “Софдил” ва “Сўғдиёна” МФЙларидаги 124 та кўп қаватли уй, 833 та ерли хонадонда газ босими пасаяди, “Сўғдиёна” МФЙдаги 8 та кўп қаватли уй ва 860 та ерли хонадонда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Улгуржи истеъмолчилар сони: 71 та.

Янгиҳаёт тумани:

“Олчазор”, “Хушнуд”, “Ёрқин ҳаёт”, “Чорбоғ” ва “Виқор” МФЙлари 45 та кўп қаватли уй, 899 та ерли хонадонда газ босими пасаяди. 

Улгуржи истеъмолчилар сони: 89 та.

Билдирилишича, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли бўйича баъзавий меъёр 5 баробарга оширилиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент табиий газ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг